Жамият | 19:24 / 03.06.2022
4528
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Cobalt ҳайдовчиси вафот этди

Юк машинаси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси вафот этган, йўловчилари тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 27 май куни М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобил йўлининг Нарпай тумани Тепақўрғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Cobalt машинаси юк машинаси билан ўзаро тўқнашган. Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Cobalt’да бўлган бир неча йўловчи турли даражада тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Аввалроқ, М-37 халқаро автомобил йўлининг Иштихон туманидан ўтган қисмида хорижий сайёҳларни олиб кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашган эди. Оқибатда ҳайдовчининг шериги вафот этган, Руминия давлатидан келган сайёҳ тан жароҳати олганди.

Мавзуга оид