Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон апрел охирида Афғонистон халқига жўнатган инсонпарварлик ёрдами ҳудудларга етказилмоқда
Афғонистоннинг Балх вилояти Қалдар туманида Ўзбекистон томонидан 30 апрел куни Рамазон ҳайити муносабати билан етказилган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 2 июн куни бўлиб ўтган тадбирда иштирокчилар Ўзбекистон раҳбариятига чуқур миннатдорлик билдириб, инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида кўрсатилаётганини алоҳида таъкидлади.
Туман раҳбари М.Вали Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистоннинг шимолий ҳудудлари, хусусан, Балх вилояти аҳолиси фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.
Ун, ўсимлик ёғи, буғдой, гуруч, макарон, консерва, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлардан иборат озиқ-овқат тўпламлари, кийим-кечак бир ой аввал кучли сув тошқини ва сел содир бўлган Қундуз, Саманган, Таҳор ва Жузжон вилоятларига ҳам юборилади.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025