Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд ва Хоразмда яшаш ҳовлисида кўп миқдорда кўкнори ўстираётган шахслар ушланди
Оқдарёда яшовчи шахс 404 туп, Урганч туманида яшовчи шахс 547 туп кўкнори ўстираётгани аниқланган.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари ДХХ билан ҳамкорликда Оқдарё туманида ўтказган тезкор тадбирда фуқаролардан бири ҳовлисида 404 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётгани аниқланган.
Шунингдек, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Урганч туманида яшовчи шахс томорқаси ва боғида 532 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини ўстираётгани аниқланган.


Қайд этилишича, жорий йил 5 ой давомида божхоначилар 164 та қонунбузарлик ҳолатида 547 килограмм зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишган.
Аввалроқ, Жума шаҳридаги цемент омборида 2 минг тупдан ошиқ марихуана гиёҳвандлик ўсимлигини ўстириб келаётган шахслар ушланганди.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025