Бухорода пул эвазига имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган автомактаб ўқитувчиси қўлга олинди
Ўқитувчи бу “хизмати” учун 100 АҚШ доллари талаб қилган ва пулни олаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Мурод исмли фуқаро ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида Бухоро шаҳридаги “Омадли ҳайдовчи” МЧЖ автомактабида ўқитувчи бўлиб ишловчи Шерзод исмли шахс ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдирган.
2022 йил 27 май куни бошқарма ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўқитувчи аризачидан келишилган пулни олаётганда жиноят устида ушланган.
Автомактаб ўқитувчига нисбатан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шофиркон тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Жэ Ин порахўрликда айбланди

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

16:17 / 11.04.2025
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди

16:39 / 18.03.2025