Ўзбекистон | 13:52 / 09.06.2022
9230
2 дақиқада ўқилади

OneWeb компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Жорий йилнинг 7 июн куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов OneWeb  компаниясининг бозорга кириш бўйича директори Иван Зайцев билан учрашув ўтказди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, учрашувда, шунингдек, АКТ вазирлиги вакиллари ҳамда «Ўзбеккосмос» агентлиги раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Маълум қилинишича, бугунги кунда OneWeb  компанияси дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания вакили Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилганини билдириб ўтди.

Жорий йилнинг 16 май куни «Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамда компания ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган. Меморандум асосий мақсади – Ўзбекистон бозорига OneWeb  сунъий йўлдошли алоқа компаниясини жалб қилиш, компания геостационар бўлмаган сунъий йўлдошли алоқа тизими хизматлари билан боғлиқ бир қатор тадбирлар, тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш ва OneWeb  сунъий йўлдошларидан фойдаланиш учун давлат асосий эҳтиёжларини аниқлашдан иборат.

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7 июн кунги учрашувда компания томонидан ҳудудлар ва олис қишлоқ аҳоли пунктларини, иқтисодиёт турли тармоқларидаги корхоналарни OneWeb  алоқа сунъий йўлдошлари орқали юқори тезликдаги кенг полосали интернет билан таъминлашни амалга ошириш бўйича ўз таклифлар билдириб ўтилди.

Мавзуга оид