Ўзбекистон | 10:41 / 11.06.2022
5581
2 дақиқада ўқилади

Сенаторлар Олий суд раисини сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади

Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлиси 2022 йил 13 июнь куни бўлиб ўтади.

Фото: Kun.uz

Олий Мажлис Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлисини 2022 йил 13 июнь куни чақириш тўғрисида Сенат кенгаши қарори қабул қилинди.

Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, навбатдаги ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Жумладан, ялпи мажлисда “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилади.

Шунингдек, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Олий суди раисини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.

13 июнь куни соат 11:00 да ўз ишини бошлайдиган Сенат навбатдаги ялпи мажлиси видео-конференц-алоқа шаклида бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид