Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда баданига тошмалар тошган бемор аниқлангани бўйича расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги юқумли касалликлар шифохонасида маймунчечак касаллигига шубҳа қилинган бемор борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. “Санэпидхизмат” матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Асака тумани Кужган маҳалласида яшовчи, 1973 йил туғилган Ю.Х. жорий йил 12 июнь куни соат 11:07 да РШТЁИМ Андижон филиали токсикология бўлимига “Баданига тошмалар тошиши, тана ҳарорати кўтарилиши, безовталик, нафас бўғилиши, ўта ҳолсизлик” шикояти билан ётқизилган.
Анамнезида бемор “Юқори нафас йўллари яллиғланиши ва бўйин лимфа тугунлари катталашиши” ташхиси билан 3 кун уйида келини томонидан даволанган.
Билдирилишича, даволаниш даврида бемор турли дори воситаларини қабул қилган. 2 кун давомида баданларида аста-секин тошмалар пайдо бўлиб, оғиз ичига ҳам тошмалар тошган.
Бемор Асака туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида бир кун давомида даволаниб, ижобий ўзгариш сезиларли даражада бўлмаганидан кейин Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига юборилган.
“Кўрсатилган муолажалар натижасида умумий ҳолатида яхшиланиш кузатилиб, оддий палатада даволаниш давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Беморга дори моддаларга аллергик реакция (Синдром Лайелла) ташхиси қўйилган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025