Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ЙПХ инспектори текширув вақтида қочиб кетди. ИИБ у «ўзини носамимий тутгани»ни билдирди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува туманида ЙПХ инспекторининг пора олгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий ахборот билан чиқди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 июнь куни Қува туман ИИБга ЙПХ инспектори И.К.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан фуқаролар С.З ва М.Ҳ. томонидан ариза келиб тушган.
«Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида ЙПХ инспектори И.К. ўзини носамимий тутиб кетиб юборган», дейилади вилоят ИИБ хабарида.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига тақдим қилинган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти порахўрликда айбланмоқда
10:53 / 22.04.2025