Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева Женевада Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори билан учрашди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Халқаро меҳнат конференциясининг 110-сессиясида иштирок этиш учун Швейцариянинг Женева шаҳрига ташриф буюрди.
Хизмат сафари доирасида Сенат раиси Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдер билан учрашди.
Cуҳбатда Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги алоқалар ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Музокаралар натижасида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасида ҳамкорлик қамровини кенгайтиришга, республикада муносиб меҳнат шароитларини яратиш масаласида биргаликда ишлашга келишиб олинди.
Шунингдек, Танзила Норбоеванинг Женевага ташрифи доирасида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) бош директори Д.Танг билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон БИМТ Глобал инновацион индексидаги ўрнини яхшилашга қаратилган ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.
Д.Танг Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораётганини, президент томонидан тасдиқланган 2022-2026-йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегиясини пухта ўрганиб чиққанини ва мазкур стратегия давлат эътибори исботи эканини таъкидлади.

Учрашувда БИМТ Ўзбекистонга миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтириш, фан ютуқларини ҳар бир соҳага жорий этиш борасида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлиги билдирилди.
Томонлар миллий брендларни яратиш талаби ва географик номларни ҳимоя қилиш зарурлигига эътибор қаратди.
Мулоқот натижасида БИМТ томонидан Ўзбекистоннинг интеллектуал мулк соҳасидаги қатор ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
12:20 / 29.04.2025
Ўзбекистон ва Туркия тадбиркор аёлларининг бизнес-форумлари ўтказилади
19:32 / 25.04.2025