Ўзбекистон | 07:18 / 14.06.2022
3312
1 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирлиги ҳузурида миллий диспетчерлик маркази ташкил этилди 

Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Қарор билан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзади Norma.

Марказ ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ягона электр энергетика тизимига уланган ташкилотларни марказлашган, узлуксиз, оператив-диспетчерлик бошқарувини амалга оширади ҳамда ушбу тизимнинг ишлашини қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан параллель равишда бошқаради. 

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишга таъсир этувчи барча омилларни ҳисобга олган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг соатлик режимини шакллантириш; 
  • фавқулодда режимларнинг пайдо бўлишининг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва авария ҳолатини бартараф этгандан кейин тизимнинг ишини тиклаш ва бошқалар. 

Марказ ўз фаолиятида Энергетика вазирлигига ҳисобдор экани белгиланди.

Мавзуга оид