Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Қурилиш вазирлиги мутасаддиси вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 14 июнь куни вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, секторлар раҳбарлари, вилоят корхона ва ташкилотлари мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.
Йиғилишда Воҳид Ибодуллаев – вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганлиги эълон қилинган.
В.Ибодуллаев 1979 йилда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологиялари институти ва Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.
Мазкур тайинловгача В.Ибодуллаев Қурилиш вазирлиги Ички аудит ва комплаенс-назорат бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Аввалроқ, Китоб туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025