Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташриф буюради
Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Сенат раиси – Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади.
Сенат хабарига кўра, АҚШ Конгресси, шунингдек, тўқимачилик уюшмалари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар доирасида тўқимачилик соҳасидаги давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлиги бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.
АҚШ ишбилармон доиралари учун Ўзбекистон тўқимачилик индустрияси савдо-инвестициявий салоҳияти тақдимоти ўтказилиши ҳам назарда тутилган.
Маълумот учун, 10 июнь куни Танзила Норбоева Швейцариянинг Женева шаҳрига қилган ташрифи доирасида “Хотин-қизлар иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва қарорлар қабул қилиш жараёнларида иштироки: миллий, минтақавий ва халқаро миқёсдаги яхши амалиётлар” мавзусидаги панел муҳокамаларида иштирок этганди.
Тадбирда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда аёлларни давлат ва жамият бошқарувидаги ролини кучайтириш масалалари муҳокама этилди.
Танзила Норбоева Ўзбекистонда гендер сиёсатини амалга ошириш тажрибасига эътибор қаратди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025