Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 ойда 790 минг ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида хорижга чиқиб кетган
2022 йилнинг 4 ойида 790 минг ўзбекистонликлар қариндошларни йўқлаш учун хорижга чиққан. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистон фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари орасида қариндошларини йўқлаш биринчи ўринда турибди — 790 минг киши.
Бундан ташқари, дам олиш мақсадида 181 минг киши, ўқиш мақсадида 53 минг киши четга чиқиб кетган.
Шунингдек, даволаниш учун 12 минг киши Ўзбекистондан кетган бўлса, хизмат юзасидан 4,2 минг киши чиқиб кетган.
Бундан олдин Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш мақсадида қарийб 1,2 млн киши келгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025