Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага 1,2 млрд долларлик ёрдам пакети ажратди
Украинага 1 млрд долларлик қурол-яроғ ҳамда гуманитар ёрдам учун 225 млн доллар берилади.
Фото: AP
АҚШ Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам бериш учун қўшимча равишда яна 1 млрд доллар тақдим этади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байденнинг баёнотида маълум қилинди.
Қайд этилишича, АҚШ Украинага артиллерия қурилмалари ва соҳил мудофааси тизимлари, артиллерия учун ўқ-дорилар ва илғор ракета тизимларини етказиб беради.
Бундан ташқари, аҳолини ичимлик суви, муҳим дори-дармонлар ва озиқ-овқат билан таъминлаш, бошпаналар қуриш учун 225 млн доллар беради.
БМТнинг маълумот беришича, 24 февралдан буён тинч аҳоли орасидан 4452 нафар киши ҳалок бўлган, 5531 нафар киши яраланган. Қайд этилишича, тинч аҳоли орасидан қурбонлар сони бундан кўпроқ, аммо маълумотлар кечикиб етказилмоқда ва текширишни талаб қилади.
Украиналик қочқинлар сони 5 млн нафардан ошган. Россияда қарийб 1,2 млн қочқин, Полшада 1,17 млн қочқин рўйхатга олинган.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги АҚШ Украинага "Ҳарпун" ракеталарини етказиб беришни режалаштиргани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025