Ўзбекистон | 10:58 / 15.06.2022
12986
1 дақиқада ўқилади

Фарғона водийсида сел хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда сел хавфи мавжуд:

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Мавзуга оид