Ўзбекистон | 11:10 / 15.06.2022
23494
1 дақиқада ўқилади

Иштихон тумани ҳокими ўзгарди

Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда.

Фото: УзА

Маълум қилинишича, Фазлиддин Қуронович Рўзиев Иштихон тумани ҳокими лавозимида ўз иш фаолиятини бошлади.

Фазлиддин Рўзиев тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

Қайд этилишича, ушбу номзод президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган.

Маълумот учун, Иштихон туманига шу вақтга қадар Шуҳрат Неъматов ҳокимлик қилиб келганди. У 2007 йилдан бери туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан олдин Қўшработ туманига янги ҳоким тайинлангани хабар қилинганди

Туман ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди, Дилшод Шакарбоев Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мавзуга оид