Ўзбекистон | 17:03 / 15.06.2022
10566
1 дақиқада ўқилади

Президент барча ҳокимларга битирувчилар билан шахсан учрашиш топшириғини берди

Президент раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитишни такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Ўқув йили деярли якунланди. Олдимизда 404 минг нафар ўрта таълим, 151 минг нафар касб-ҳунар таълим, 125 минг нафар олийгоҳ битирувчилари, жами 680 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифа турибди”, деди президент.

Барча ҳокимлар:

  • битирувчилар билан шахсан учрашади;
  • ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали учрашувлар аниқ вақти, жойи ва телефонларини эълон қилади;
  • учрашувларда ректорлар, йирик иш берувчилар, корхона ва кластерлар, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади;
  • битирувчилар ишга эҳтиёжи, қизиқиши ва кўникмаларини ўрганиб, улар балансини шакллантиради;
  • иш берувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб, мономарказларда касбга тайёрлашни ташкил этади.

Бу ишларни амалга ошириш учун жойларда доимий ишлайдиган штаблар тузилиши, улар ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар ва ота-онаси билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиши, келиб тушадиган ҳар бир мурожаат тезкор кўриб чиқилиши шартлиги белгиланди.

Мавзуга оид