Ўзбекистон | 21:46 / 16.06.2022
30348
1 дақиқада ўқилади

Қабул квоталарининг олийгоҳлар ва йўналишлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди

12та олийгоҳда илк марта масофавий таълимга қабул бўлади. Таълимнинг бу шакли учун иқтисодиёт, менежмент, бухгалтерия, компютер технологиялари ва юриспруденция йўналишлари танлаб олинган.

Фото: Kun.uz

2022/23 ўқув йилида давлат олийгоҳларига бакалавриатнинг кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий таълим шакллари, шунингдек, магистратурага давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг ОТМлар ва таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналида эълон қилинган тақсимот жадваллари билан қуйидаги pdf форматдаги файллар орқали танишиш мумкин (мазкур квоталар эндиликда тиллар кесимида бўлиб чиқилади):

Жадвалларда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар учун фақат грант ўрни кўрсатилган, улар тўлов-контракт квоталарини мустақил белгилайди.

Бу йил масофавий олий таълимга илк марта қабул бўлади. Бакалавриатнинг бу таълим шаклида кадр тайёрлаш қуйидаги 12та олийгоҳда бошланади:

Мавзуга оид