Жаҳон | 18:07 / 17.06.2022
12539
1 дақиқада ўқилади

Францияга Россия гази етказилиши тўхтади

Италиянинг Eni нефт-газ компанияси ҳам Россия газини етказиб бериш ҳажми камайганини билдирди. 

Фото: Reuters

Франция қувур орқали Россия газини олмаяпти, деб маълум қилди GRTgaz оператори.

Маълумот берилишича, 15 июндан буён Францияга Германия орқали газ етказиб берилмаяпти.

GRTgaz француз истеъмолчилари қийинчиликларга дуч келмаслигига ишонтирмоқда. Мамлакатда газ омборларини тўлдириш давом этмоқда.

Шунингдек, Италиянинг Eni нефт-газ компанияси ҳам Россия газини етказиб бериш ҳажми камайганини билдирди. Компаниянинг маълум қилишича, "Газпром" буюртманинг ярмини етказиб беришни ваъда қилган.

Аввалроқ Германия, Чехия ва Австрия Россиядан газ етказилиши камайганини маълум қилганди.

"Газпром"нинг изоҳ беришича, газ етказиш ҳажмининг камайишига Siemens концерни бутловчи жиҳозларни ўз вақтида етказиб бермаганлиги натижасида компрессор станцияларида таъмирлаш ишлари чўзилиб кетгани сабаб бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид