Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда каналда чўкиб кетган 16 ёшли ўсмирнинг жасади саккиз кунда топилди
ФВБ ва ИИБ ходимларига қидирув ишларида марҳум ўсмир яшаган маҳаллада яшовчи 65 нафар одам ёрдамлашган.
Самарқанд вилояти прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 8 июнь куни соат 12:00 ларда, Ургут тумани Раҳматобод маҳалласида яшовчи 2006 йилда туғилган Ф.М. ўғли ўз эҳтиётсизлиги оқибатида маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетиб, чўкиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш жараёнида маҳалланинг 65 нафар фуқароси, туман ИИБ ходимлари ҳамда туман ФВБ мутахассислар иштирокида Ф.М. сувга тушиб чўкиб кетган жойлар кўздан кечирилган.
2022 йил 16 июнь куни соат 13:30 ларда Бойбул маҳалласи ҳудудидан ўтган Самарқанд-Панжикент йўлини кесиб ўтувчи Янги Дарғом каналининг ўнг томон қирғоғидан Ф.М.нинг мурдаси тан жароҳатларисиз топилган.
Ўлим сабабини аниқлаш учун суд тиббиёт экспертизаси тайинланган, бироқ марҳумнинг ота-онаси ва яқин қариндошлари ҳолат юзасидан бирор-бир кишига даъво ва эътирозлари йўқлигини билдиришган ва экспертизадан ўтказишга рози бўлишмаган.
Шундан сўнг Ф.М. эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб чўкиб вафот этиши ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, Ургут туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Нишон туманида 9-синф ўқувчиси синфдошлари билан чўмилишга бориб, каналда чўкиб кетганди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025