Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский 1 июлдан Россия билан виза режими жорий этилишини эълон қилди
Володимир Зеленский виза режими жорий этилишини Украина «миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига нисбатан мисли кўрилмаган таҳдидларга қарши кураш чораси» деб атади.
Украина 2022 йил 1 июлдан бошлаб россияликлар учун виза режимини жорий этади. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди, деб хабар берди Forbes.
Зеленскийнинг билдиришича, у Украина вазирлар маҳкамасига Россия фуқаролари учун мамлакатга кириш режимини кўриб чиқишни таклиф қилган ва бу борадаги қарор 17 июн куни қабул қилиниши лозим.
Зеленский виза режими жорий этилишини Украина «миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига нисбатан мисли кўрилмаган таҳдидларга қарши кураш чораси» деб атади.
Мамлакат вазирлар маҳкамаси Украина ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги икки мамлакат фуқароларининг визасиз ҳаракатланиши тўғрисидаги келишувнинг бекор қилиниши бўйича қарор қабул қилиши лозим.
Россияликлар учун виза жорий этиш таклифи шу йилнинг 11 февралида интернетда петиция кўринишида пайдо бўлганди. Зеленский буни май ойи охирларида қўллаб-қувватлади ва бош вазир Денис Шмигалга бу масала устида иш олиб бориш топшириғини берди.
Россия билан виза режимини жорий этиш ва дипломатик муносабатларни узиш таклифи Олий рада депутатлари томонидан 2014 йилда ҳам берилган, аммо ўшанда бу таклиф амалга ошмаганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
20:37 / 27.05.2025