Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳудудий электр тармоқлари» электр энергияси учун тўловлардаги эҳтимолий узилишлар ҳақида огоҳлантирди
2022 йил 17 июнь соат 21:00 дан 20 июнь соат 22:00 гача электр энергияси бўйича биллинг тизимида профилактик ишлар олиб борилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, бунда «Ҳудудий электр тармоқлари» томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсад қилинган.
Билдирилишича, мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисобрақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.
“Шу билан бирга, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар тармоқдан автоматик тарзда ажратилмаслигини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
11:30 / 08.04.2025
Рақобат қўмитаси автотураргоҳлардаги ноқонуний тўловлар ҳақида хабар беришга чақирди
14:32 / 06.04.2025