Ўзбекистон | 17:01 / 18.06.2022
9494
2 дақиқада ўқилади

Тошкент марказидаги қатор кўчалар транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади

2022 йилнинг 19 июнь куни Тошкент шаҳрида “Ёшлар ойлиги” муносабати билан олий ҳарбий ўқув юртлари курсантлари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирокида “Ватан қалқони” номли югуриш бўйича мусобақа ўтказилади.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида 18 июнь куни соат 17:00 дан 19 июнь куни соат 09:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади.

Хусусан:

  • Ислом Каримов ва Олмазор кўчалари чорраҳасидан, Бешёғоч кўчаси бўйлаб Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;

19 июнь куни соат 05:30 дан 09:00 гача бўлган вақт оралиғида қуйида келтирилган кўчаларда автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади:

  • Бешёғоч ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан, Бешёғоч кўчаси бўйлаб Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
  • Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан, Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳаси ва Афросиёб ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасигача;
  • Ислом Каримов ва Олмазор кўчалари чорраҳасидан, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
  • Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Матбуотчилар кўчалари чорраҳасигача;
  • Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасидан, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми.

Бошқарма ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид