Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ва Австрия кўмирда ишлайдиган электр станцияларини қайтадан ишга туширишни режалаштирмоқда
Июн ўрталарида «Газпром» «Шимолий оқим» қувури орқали газ етказиб беришни 60 фоизга камайтирди. Германия иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабекнинг сўзларига кўра, электр энергияси ишлаб чиқаришда газ истеъмолини камайтириш учун кўмирдан фойдаланиш зарур.
Германия ва Австрия Россиядан газ етказиб бериш камайгани сабабли атмосферани ифлослантирмаслик учун ёпиб қўйилган кўмирда ишлайдиган электр станцияларини қайтадан ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Bloomberg.
Электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланиш «аччиқ, лекин мавжуд вазиятда газ истеъмолини камайтириш зарур», деди Германия иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабек.
Электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси Германия парламентида кўриб чиқилади ва 8 июл куни юқори палатада муҳокама қилинганидан кейин кучга кириши лозим.
Европада иккинчи бўлиб электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирдан бутунлай воз кечган Австрия ҳукумати 19 июн куни Verbund давлат компаниясига Меллаҳдаги ёпиб қўйилган кўмир электр станциясини қайта ишга туширишга тайёрлаш топшириғини берди.
Шу тарзда Австрия кўмирдан электр энергияси ишлаб чиқаришда фойдаланишга қарор қилган Франция, Буюк Британия ва Германия сафига қўшилмоқда.
Июн ўрталарида «Газпром» «Шимолий оқим» қувури орқали газ етказиб беришни 60 фоизга камайтирди.
Қайд этилишича, Германия иқтисодиётининг 35 фоизи Россия газига боғлиқ. Ҳозирда Германиядаги газ омборлари 57, Австрия газ омборлари эса 39 фоизга тўлдирилган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025