Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга парранда гўшти асосан Польшадан олиб келинмоқда
5 ойда Ўзбекистонга қарийб 20 минг тонна парранда гўшти импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга 17 та давлатдан қиймати 19,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 20 минг тонна парранда гўшти импорт қилинган.
Қайд этилишича, парранда гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 966 тоннага ошган.
2022 йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон энг кўп парранда гўштини импорт қилган давлатлар орасида Польша етакчилик қилмоқда – 5,5 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Туркия – 3,4 минг тонна;
- Россия – 3 минг тонна;
- Бельгия – 2,3 минг тонна;
- АҚШ – 1,8 минг тонна;
- Нидерландия – 858 тонна;
- Литва – 690 тонна;
- Германия – 443 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистон Россияга қарийб 8 минг тонна гилос етказиб бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025