Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ адлия вазири эҳтимолий ҳарбий жиноятларни текширишда ҳамкорликни муҳокама қилиш учун Украинага борди
Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Россия қўшинлари Украинадаги ҳарбий жиноятларга алоқадор деган хулосага келганини маълум қилганди.
АҚШ адлия вазири Меррик Гарланд эҳтимолий ҳарбий жиноятларни текширишда ўзаро ҳамкорлик масаласини муҳокама қилиш учун эълон қилинмаган ташриф билан Украинада бўлиб турибди, деб хабар берди ABC телеканали.
"Бош прокурор Гарланд Украинага эълон қилинмаган ташрифни амалга оширди", - дея адлия вазирлиги вакилининг сўзларидан иқтибос келтирди ABC.
Вакилнинг маълумот беришича, Гарланд Украина бош прокурори Ирина Венедиктова билан "ҳарбий жиноятларни текширишда ҳамкорлик қилиш бўйича АҚШнинг саъй-ҳаракатларини муҳокама қилади".
Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Россия қўшинлари Украинадаги ҳарбий жиноятларга алоқадор деган хулосага келганини маълум қилганди. Россия томони бу айбловларни рад этмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025