Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлган ёшларнинг репетитор харажатлари қоплаб берилади
Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш маъмурий регламенти тасдиқланди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдори 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.
Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:
- ариза бола қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами ва бола қонуний вакили эканини тасдиқловчи ҳужжат;
- нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартнома электрон нусхаси;
- яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:
- йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар электрон нусхалари;
- ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилгани ҳақидаги билдиришнома электрон нусхаси.
Давлат хизмати бепул кўрсатилади. Ариза 3 иш кунида кўриб чиқилиб:
- субсидия ажратиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритилади ва бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборилади;
- нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалла ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчи нодавлат таълим ташкилотида ўқишини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш вазифаси юклатилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ариза берувчиларга оид маълумотлар сир сақланади.
Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти ҳам тасдиқланди.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
09:50 / 17.05.2025
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
11:15 / 12.05.2025