Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади
23 июнь куни соат 7:00 дан соат 20:00 га қадар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган подстанцияларни электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида янги таянч устунларни ўрнатиш ишлари олиб борилади.
«Тошкент шаҳар ЭТК» матбуот хизмати хабарига кўра, таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
Яшнобод тумани - «Технопарк» МЧЖ, «Шампан-вино» заводи, «Калисто» ХФ, АТС-169, «Паркент» бозори, «Ал-Хоразмий» мактаби, «Ўздонмаҳсулот» МЧЖ Дока-хлеб, Котелная ТошмИ, Тузел-1 Насосная, Кар-соқовлар мактаб-интернати, туман жиноят суди, Қон қуйиш институти, Диагностика маркази, Боткина кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш объектлари, Эрон элчихонаси, ТашкEЧ, 510-, 359-, 529- ҳамда 149-сонли МТМ, шунингдек, «Макро», «Технопарк» ва «Корзинка» савдо марказлари;
«Риёзий» мавзеси, М. Улуғбек, Олтинтепа, С. Машҳадий кўчалари, 22-сонли Ҳарбийлар шаҳарчаси, С. Розина, Паркент - 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7-тор кўчалари, «Ташселмаш» мавзеси, Чизелний мавзеси, Тузел-1 даҳаси ҳамда кўчалари;
«Дўстлик» МФЙ, «Машинасозлар» МФЙ, «Дўстобод» МФЙ, «Бойқўрғон» МФЙ, «Умид» МФЙ, «Чўлпон» МФЙ, «Истиқлол» МФЙ, «Фидойилар» МФЙ, «Семурғ» МФЙ ҳамда «А. Темур» МФЙларида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари;
Мирзо Улуғбек тумани – Шифокорлар малакасини ошириш институти ётоқхонаси, «Паркент» мавзеси, Қудуқбоши, Олтинтепа, Асака, Бўзбозор, Хирмонтепа кўчалари ҳамда 493-, 456-, 410- ҳамда 597-сонли МТМ ва 148-сонли мактаб, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари;
«Турон» МФЙ, «Олмачи» МФЙ, «Янги олмачи» МФЙ, «Асака» МФЙ, «Подшобоғ» МФЙ, «Олтинтепа» МФЙ ҳамда «Катта Олтинтепа» МФЙда электр энергияси соат 07:00 дан 20:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.