Ўзбекистон | 11:44 / 23.06.2022
7975
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони яна 100 га яқинлашди

Республиканинг Сирдарё вилоятидан бошқа барча ҳудудларида янги ҳолатлар қайд этилди.

Фото: Kun.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда яна 100 нафарга яқин беморга коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2022 йил 22 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239993 (+98) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 4 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 5 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё  вилоятида,
  • 2 нафари Фарғона вилоятида,
  • 5 нафари Хоразм вилоятида,
  • 8 нафари Тошкент вилоятида,
  • 49 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида

  • Жиззах вилоятида 1 нафар,
  • Фарғона вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 17 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237811 (+20) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 14 июн кунидан кунлик касалланиш ҳолатлари ўса бошлади ва 19 июнга келиб кунлик ҳолатлар сони феврал ойи охиридан буён илк бор 100 дан ошди. Кейинги кунларда бироз пасайиш кузатилди - 20 июн куни 93, 21 июн куни 87, 22 июн куни 82 кишида вирус аниқланганди.  

Мавзуга оид