“Россия бутун дунёни гаровга олмоқда” – Германия ташқи ишлар вазири
Анналена Бербокнинг таъкидлашича, Москва "онгли равишда очарчиликдан қурол сифатида фойдаланмоқда".
Россия "бутун дунёни гаровга олмоқда", деди Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок халқаро озиқ-овқат конференцияси очилиши олдидан.
У яна бир бор Москва "онгли равишда очарчиликдан қурол сифатида фойдаланаётгани"ни таъкидлади.
Бербокнинг сўзларига кўра, ҳозирда 345 млн кишига очарчилик хавф солмоқда. Озиқ-овқат инқирози "хатарли тўлқин"га айланмоқда, Россиянинг Украинага қарши уруши эса "бу тўлқинни цунамига айлантирмоқда".
Унинг таъкидлашича, Россия озиқ-овқат нархлари кескин ўсишида айбни бошқаларга ағдаришга уринмоқда.
"Муаммони ечишнинг янги йўлларини топиш, хусусан, Украинадан қуруқлик ва дарёлар орқали озиқ-овқат экспортини жадаллаштириш керак", - деди Анналена Бербок.
Бербокнинг маълумот беришича, халқаро озиқ-овқат конференциясида 40дан ортиқ давлат вазирлари, БМТ, нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Конференция 26-28 июн кунлари ўтказилади.
Мавзуга оид
21:25 / 25.11.2024
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
21:11 / 25.11.2024
Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болалари мактабга қабул қилинмаслиги мумкин
13:37 / 25.11.2024
Россиянинг йирик чакана савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилмоқчи
22:25 / 24.11.2024