Ўзбекистон | 13:38 / 25.06.2022
11503
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тадбиркорларнинг аграр соҳадаги муаммолари кўриб чиқилади

Бугун - 25 июнь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида аграр соҳадаги асосий муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган давра суҳбати ўтказилади.

Фото: Тараққиёт стратегияси

Шунингдек, тадбир Zoom платформаси орқали онлайн трансляция қилинади. Тадбиркорлар қуйидаги ҳавола орқали уни томоша қилишлари мумкин:

https://us02web.zoom.us/j/86460025567?pwd=7ZobxAR1wTjERrafKfxHwiH54gJ8-T.1

Давра суҳбатида тадбиркорларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ер муносабатларидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари, молиявий муаммолар ва уларнинг ечимлари, ҳуқуқий муносабатлар ва улар ечимларига оид масалалар атрофлича муҳокама қилинади.

Муҳокама натижалари бўйича тадбиркорлик субъектларининг таклифларини умумлаштириш, таҳлил қилиш ва юқори ташкилотларга тақдим қилиш режалаштирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид