Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 120 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Бухоро шаҳрида 7 гектар ер майдони ноқонуний равишда сотилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаро Ш.А. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга укаси номидаги «Г.А.» МЧЖга қарашли 7 гектар экин ер майдонини фирибгарлик йўли билан 120 минг долларга сотишга келишгани аниқланган. У олдиндан 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025