Ўзбекистон | 13:11 / 28.06.2022
9729
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиққа олиб борувчи йўлнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабарига кўра, Бўстонлиқ туманида спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилади.

Қайд этилишича, шу муносабат билан 28-29-30 июнь кунлари соат 08:00 дан соат 14:00 га қадар 4P12 «Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 34-километри (Чирчиқ платинадан старт)дан бошлаб 47-километрлари оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид