Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбиядаги қамоқхонада содир бўлган исён натижасида 49 киши ҳалок бўлди
Исён кўтарган маҳбуслар матрасларни ёқиб юборган. Натижада ёнғин келиб чиққан ва 49 нафар маҳбус ёнғин қурбони бўлган.
Колумбия жануби-ғарбидаги Тулуа шаҳрида жойлашган қамоқхонада юз берган тартибсизликлар оқибатида 49 нафар маҳбус ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат қамоқхоналар агентлиги раҳбари Тито Кастелянос маълум қилди.
Кастеляноснинг сўзларига кўра, исён кўтарган маҳбуслар матрасларни ёқиб юборган. Натижада ёнғин келиб чиққан ва 49 нафар маҳбус ёнғин қурбони бўлган.
Унинг маълумот беришича, 30 киши жароҳатланган. Қамоқхонада 1267 нафар маҳбус бўлиб, ёнғин содир бўлган блокда 180 киши бўлган.
Колумбия президенти Иван Дуке Тулуадаги фожиа бўйича тергов ишлари олиб борилишини айтди.
Мавзуга оид
00:35 / 07.05.2025
Колумбияда 6 та маймунни божхонадан иштонларига яшириб олиб ўтишга уринган шахслар ушланди
22:36 / 24.04.2025
Кокаинни қонунийлаштиришга чақирган Колумбия президенти гиёҳванд моддаларга қарамликда айбланди
00:05 / 18.04.2025
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
18:07 / 19.03.2025