Жаҳон | 13:37 / 28.06.2022
24884
6 дақиқада ўқилади

Кременчуг, Харкив ва Славянскка ракета зарбалари — ўнлаб қурбонлар ва ярадорлар. Уруш суратлари

27 июн куни россиялик ҳарбийлар Полтава области Кременчуг шаҳридаги савдо марказига ракета зарбаси йўллади, президент Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу вақтда бинода мингдан ортиқ одам бўлган: ҳозиргача 18 кишининг ўлими тасдиқланган, 59 киши яраланган, 40 нафар атрофидаги одам бедарак йўқолган. Россия Лисичанск ва унинг атрофини ҳам ўққа тутишда давом этмоқда, Луганск области раҳбари Сергей Гайдайнинг маълум қилишича, зарбалар натижасида икки ибодатхона, турар жой биноси ва инфратузилма объектлари шикастланган. Украина Россия билан ядровий хавфсизлик соҳасидаги икки келишувни бекор қилганини эълон қилди. Россия томони Северодонецкдаги «Азот» заводи тўлиқлигича «ЛХР» ва Россия назоратига ўтганини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги 26 июн куни Киевдаги Шевченковский районига ракета зарбаси берилганини тан олди, ҳудуддаги турар жой биноси вайрон бўлгани учун Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини айблади. Харкив ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлиб, 31 киши яраланди.

Қуйида урушнинг 124-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Мариупол

Егор Алеев / ТАСС

Мариуполда «Единя Россия» томонидан гуманитар ёрдам тарқатилиши. 26 июн куни шаҳар мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченко шаҳарнинг Левобережний районидаги кўп қаватли уйлардан бири вайрон қилиниши оқибатида ҳалок бўлган 100 дан ортиқ кишининг жасади топилганини хабар қилди.

Одесса области 

Igor Tkachenko / Reuters / Scanpix / LETA

Россия авиазарбаларидан вайрон бўлган Маяки посёлкаси аҳолиси. Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, 27 июн куни Одесса области ҳудудлари бомбардимон қилиниши оқибатида олти киши жабрланган, улар орасида бир бола ҳам бор. 

Маяки посёлкасида Россия авиацияси томонидан вайрон қилинган уй олдида турган болакай.
Igor Tkachenko / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

«Восток SOS» ташкилоти кўнгиллилари бахмутлик 81 ёшли Тамарага эвакуация чоғида ёрдам кўрсатмоқда. Бахмут Лисичанскдан 57 километр масофада жойлашган. Америка Урушларни тадқиқ қилиш институти ҳисоботига кўра, Россия қўшини Лисичанскдан жанубдаги ҳудудларда юришни давом эттирмоқда. 

Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Полициячилар россиялик ҳарбийларнинг Славянскни ўққа тутиш вақтида ҳалок бўлган киши жасадини автомобилдан чиқариб олмоқда. 27 июн тонгида Славянск марказидаги турар жой кварталлари ўққа тутилди. Донецк области ҳарбий маъмурияти Павел Кириленконинг аниқлик киритишича, бир киши ҳалок бўлиб, яна бир киши тан жароҳати олган. 

Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Полициячи ва фельдшер россиялик ҳарбийларнинг Славянскка йўллаган зарбаси натижасида яраланган аёлга тез тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Украина қуролли кучларининг кечки ҳисоботига кўра, Россия бўлинмалари Славянск йўналишида Барвенково ва Славянскка ҳужум қилиш учун қулай шароит ҳозирлашга уринмоқда. РФ қуролли кучлари Долгенького томондан Мазановкага ҳам юриш қилмоқчи бўлган, аммо қатъий қаршиликка учраб чекинган.

Харкив 

Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Ракета зарбасидан кейин мактаб ҳовлисида пайдо бўлган ўра. 27 июн куни россиялик ҳарбийлар Шимолий Салтовка, Киев ва Харкив ҳудудларини ўққа тутди. Украин нашрларига кўра, камида беш киши ҳалок бўлиб, 22 киши яраланган, улар орасида беш нафар бола ҳам бор.

84 ёшли Анна Сатановская Харкивдаги аҳоли мавзесида россияликлар авиазарбасидан ҳалок бўлган турмуш ўртоғига аза тутмоқда
Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA
Снаряд парчасидан ҳалок бўлган киши жасади ётган ўриндиқдан қон доғларини ювиб ташлаётган Лилия
Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA
Тиббий ходимлар Харкив шаҳридаги кўп қаватли уй ҳовлисида россияликлар зарбасидан ҳалок бўлган тинч аҳоли вакили жасадини олиб кетмоқда. Фото: AP Photo/Andrii Marienko

Кременчуг

Viacheslav Priadko via AP

Россия ҳарбийлари ракета зарбаси келиб тушган «Амстор» савдо марказида чиққан ёнғин. Полтава области расмийларига кўра, ҳужум вақти бу ерда мингдан ортиқ киши бўлган. Ўн саккиз киши ҳалок бўлган, 59 киши яраланган, уларнинг қарийб ярми оғир аҳволда. 40 киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда.

Кременчугдаги вайрон бўлган савдо маркази ҳудудида ишлаётган ўт ўчирувчилар
AP Photo/Efrem Lukatsky
Қутқарувчилар ва ҳарбий хизматчилар россиялик ҳарбийлар ракета зарбаси йўллаган савдо маркази ҳудудида ишлашмоқда
Anna Voitenko / Reuters / Scanpix / LETA
Савдо маркази ракета зарбасига учраши натижасида яраланган жуфтлик
Anna Voitenko / Reuters / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид