Ўзбекистон | 11:57 / 28.06.2022
6790
1 дақиқада ўқилади

Наманганда вилоят ХТБ мансабдорлари спорт анжомларини қиммат нархларда харид қилгани аниқланди

Наманган шаҳрида спорт анжомларини қиммат нархларда харид қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, вилоят Халқ таълими бошқармаси моддий жавобгар шахслари ва бошқалар “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда 13 турдаги спорт анжомларини ҳақиқий баҳосидан 537,1 млн сўмга қиммат нархларда харид қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Маҳкама хабарига кўра, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид