Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда доллар расмий курси 10 800 сўмга тушди. Бундан паст курс ўтган йили қайд этилган
Ўзбекистонда доллар курси тушиши давом этмоқда, рубл курси барқарорлигича қолмоқда.
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 22,97 сўмга пастлаб, 10800,55 сўмни ташкил қилди. Евро 5,92 сўмга тушиб, 11 433,46 сўм бўлди.
Рубл эса 0,72 сўмга ошиб, 203,88 сўм бўлди.

Маълумот учун, доллар курси йил бошидаги ҳолатга қайтди (январ ойи давомида курc 10 800 сўмдан юқори ва 10 860 сўмгача сақланиб турган). Бундан паст курс сўнгги бор 2021 йилнинг 27 декабрида қайд этилган - ўшанда бир доллар 10 798,23 сўмга тенг бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, 21 июн куни Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10 900 сўмдан тушганди.
Мавзуга оид
21:49 / 19.05.2025
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди
18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди
21:39 / 01.11.2024
2025 йил бюджет параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13250 сўмдан ҳисобланган
16:24 / 22.04.2024