Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсия тайинлашда яна бир қўшимча ҳужжат талаб этиш бекор қилинди
Эндиликда Ўзбекистон фуқароларидан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш жараёнида оила таркиби тўғрисидаги маълумотлар талаб этилмайди.
Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатларни босқичма-босқич қисқартириш мақсадида Адлия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.
“Янги Ўзбекистон” нашрининг хабар беришича, ушбу ахборот алмашинуви орқали давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролар оила таркиби тўғрисидаги зарур маълумотлари автоматик тарзда шакллантириш тизими йўлга қўйилди.
Яъни, эндиликда пенсия тайинлашда никоҳ, ажрим ва фарзандлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва улар нусхалари талаб этилмайди.
Мавзуга оид
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
16:58 / 19.02.2025
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар
00:23 / 17.02.2025
Март ва августдан ойликлар ва пенсиялар ошиши ҳақидаги миш-миш рад этилди
23:17 / 13.02.2025