Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросининг «Тинчлик» бекатидаги иссиқ сув қувурларидан сув сизиб чиқди
Тошкент метрополитенининг «Тинчлик» бекатидаги иссиқ сув қувурларидан сув сизиб чиқиши содир бўлди. Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар қилмоқда.
Фото: Тошкент метрополитени ДУК
Қайд этилишича, сув сизиб чиқиши сабабли бекатдаги 2-вестибюлнинг бир қисми вақтинча ёпиб қўйилган.
Ҳозирда «Тошкент метрополитени» ДУК ҳамда «Тошиссиққуввати» масъул ходимлари томонидан керакли ишлар амалга оширилаётгани айтилади.
«Муаммо бартараф этилмоқда», дейилади метрополитен маъмурияти маълумотида.
Бундан олдин Тошкент метроси ерусти бекатларида ҳаракатланаётган поездлар тезлиги камайтирилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:03 / 20.05.2025
Метронинг 9 та бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона қурилиши ваъда қилинганди. Бу амалга ошяптими?
16:05 / 19.05.2025
Президент Тошкент метросини ТТЗгача олиб бориш режалари билан танишди
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
12:15 / 28.04.2025