Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:38 / 28.06.2022
7407
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Буюк Турон шоҳкўчаси икки кунга вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳридаги Буюк Турон шоҳкўчаси автотранспорт воситаларининг қатнови учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, «Ёшлар куни» доирасида 28 июнь куни «Тошкент ёшлар карнавали-2022» ўтказилади.
Шу сабабли, 27 июнь куни соат 19:00 дан 29 июнь соат 00:00 га қадар Буюк Турон шоҳкўчаси Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий шоҳкўчасигача бўлган қисми автотранспорт воситаларининг қатнови учун ёпилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ноқулайликлар учун узр сўраган ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш