Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2035 йилдан бошлаб Евроиттифоқдаги барча янги автомобиллар иқлимга зарар етказмайдиган бўлади
Европа иттифоқи давлатлари 2035 йилдан бошлаб янги автомобиллардан чиқадиган зарарли моддалар даражасини нолга туширишни истамоқда. Европарламент эса ўша йилга қадар ички ёнув двигателли автомобиллар ишлаб чиқаришни бутунлай тақиқламоқчи.
2035 йилдан бошлаб Европа иттифоқида сотиладиган янги автомобиллар зарарли моддалар чиқармайдиган бўлиши керак. 29 июнь, чоршанбага ўтар кечаси Европа иттифоқи мамлакатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича масъул вазирлари бу ҳақда келишиб олди.
Энди 2035 йилдан бошлаб ички ёнув двигателли янги автомобилларни сотишни бутунлай тақиқламоқчи бўлган Европарламент билан муросага келиш керак.
Германия ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, Еврокомиссия келишилган муддатдан кейин ҳам ички ёнув двигателли, фақат иқлимга мос ёқилғида ишлайдиган автомобилларни ишлаб чиқаришни таклиф қилишга тайёр, дея хабар беради Dpa.
Энди Европа иттифоқининг алоҳида давлатлари ва Европарламент вакиллари умумий позицияни келишиш учун музокара олиб боришлари керак.
Мавзуга оид
11:49 / 26.05.2025
Доналд Трамп Евроиттифоқдан импорт учун божларни 9 июлгача кечиктирди
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
09:11 / 23.05.2025