Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 ойда ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга кетгани маълум қилинди
5 ойда ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиққани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар эълон қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига 1,5 млн Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қиладиган давлатлар орасида Қирғизистон етакчилик қилмоқда – 788,4 минг нафар фуқаро.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 208 минг нафар;
- Тожикистон – 203 минг нафар;
- Туркия – 98,2 минг нафар;
- Россия – 79 минг нафар;
- БАА – 51 минг нафар;
- Саудия Арабистони – 38 минг нафар;
- Миср – 17 минг нафар;
- Кувайт – 5,2 минг нафар;
- АҚШ – 4,4 минг нафар.
Бундан олдин май ойида 400 минг ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида хорижга чиқиб кетгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025