Жаҳон | 13:53 / 29.06.2022
24184
5 дақиқада ўқилади

Кременчугга ҳужум оқибатлари, янги зарбаларга тайёрланаётган Киев. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 125-куни ўтди.

28 июн куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Кременчугдаги «Амстор» савдо маркази ўққа тутилишини муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш чақирди - бу ҳужум оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган. Йиғилишда Украина президенти Володимир Зеленский чиқиш қилиб, Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олишга чақирди. Худди шу вақтда Туркия НАТО саммитида Швеция ва Финландиянинг альянсга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади, Болгария эса 70 нафар россиялик дипломатлар чиқариб юборилишини эълон қилди. АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий этди. Бу чекловлар яна 57 киши (жумладан Тина Канделаки) ва 100 дан ортиқ компанияни (жумладан «Камаз») қамраб олади. 

Чапдан ўнгга (орқа қатордан бошлаб): НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Финландия президенти Саули Ниинисто, Швеция бош вазири Магдалена Андерссон, Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли, финнлар ТИВ раҳбари Пекка Ҳаависто ва шведлар ТИВ раҳбари Анн Линде Туркия Финландия ва Швеция НАТОга аъзо бўлишига розилик билдирган меморандумни имзоламоқда. Фото: AP Photo/Bernat Armangue

Қуйида 28 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Одесса

Leszek Szymanski / EPA / Scanpix / LETA

Одесса яқинида украин армиясининг дала лагери. Россия босқини бошланганидан буён шаҳарнинг ўзида ва унинг атрофидаги ҳудудларда ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаган, аммо ҳудуд доимий равишда ракета зарбаларига учрамоқда. 

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

«Амстор» савдо марказидаги супермаркетнинг ёниб кетган токчалари, 27 июн куни бу ерга россияликларнинг Х-22 қанотли ракетаси келиб тушди. Россия томони баёнотида акси айтилаётганига қарамай, ҳужум вақтида савдо маркази ишлаб турган ва одамлар гавжум бўлган. Камида 20 киши ҳалок бўлди, яна 40 нафарга яқин киши бедарак йўқолган.

Россия ракетаси томонидан вайрон қилинган «Амстор» савдо марказида тозалаш ишлари
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украин ўт ўчирувчилари россияликлар ракета зарбаси оқибатлари бартараф этилганидан кейин тин олмоқда.
Anna Voitenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ракетаси томонидан вайрон қилинган савдо маркази олдида йиғилган одамлар. «Катта еттилик» мамлакатлари 28 июн куни берилган баёнотда бу ҳужумни ҳарбий жиноят деб аташди. Фото: Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбийлар ҳужумидан жабрланганлардан бирига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Полиция ходими Кременчугдаги савдо марказидан 300 метр масофадаги дарахт танасига қадалиб қолган ракета парчасини кўздан кечирмоқда
AP Photo/Efrem Lukatsky

Харкив 

Кўнгиллилар «Номаълум» табличкаси остида дафн этилган россиялик ҳарбий хизматчи жасади қолдиқларини эксгумация қилишга ёрдамлашмоқда
Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар Россия ракета зарбасидан вайрон бўлган мактаб биносини тозаламоқда. Харкив области 28 июн куни ўққа тутилиши оқибатида маҳаллий аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлганди. Фото: Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Фронт чизиғи яқинида яшовчи х​​​​​аркивликлар кўнгиллилар томонидан тарқатилаётган озиқ-овқат учун навбатда турибди.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Киев 

Andrew Kravchenko / Bloomberg / Getty Images

Гетман Петро Сагайдачно шарафига ўрнатилган ҳайкал снаряд парчаларидан ҳимоялаш учун қум тўлдирилган қоплар билан ўраб қўйилган. Бир неча ҳафталик танаффусдан кейин Киев яна Россия томонидан ўққа тутила бошлади. 26 июн куни кўп қаватли уйлардан бирига ракета келиб тушиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, олти киши яраланганди. 

Киевликлар шаҳар кўчаларида қолаётган танкка қарши тўсиқлар ёнидан ўтмоқда
Andrew Kravchenko / Bloomberg / Getty Images

Мавзуга оид