Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди
Янги Москва ҳудудидаги Коммунарка аҳоли пунктида жойлашган турар жой мажмуаларидан бири ёнида ўнга яқин муҳожир ва қўриқчилар ўртасида муштлашув келиб чиқди. Бу ҳақда сешанба куни ТАСС агентлигига ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба хабар берди.
«Ҳодиса душанба куни кечқурун Коммунарка аҳоли пунктидаги турар жой мажмуаларидан бири яқинида содир бўлган. Муҳожирлар ва қўриқчилар ўртасидаги оғзаки жанжал оммавий муштлашувга айланган, унинг давомида иштирокчилар таёқлардан фойдаланган. Муштлашувда ҳаммаси бўлиб камида ўн киши иштирок этган», — деди агентлик суҳбатдоши. Манбанинг қўшимча қилишича, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Россия ИИВнинг Москва шаҳар бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати ТАСС агентлигига 27 июнь куни кечки пайт полицияга Коммунарка аҳоли пунктида жамоат тартиби бузилгани ҳақида хабар келиб тушганини тасдиқлади.
«Полиция етиб келган вақтда, жанжаллашаётган шахслар воқеа жойини тарк этишган. Ҳозирда полиция номаълум шахсларни қидирмоқда, кейинроқ уларни қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилинади», - деди агентлик суҳбатдоши.
Айни пайтда, «Многонационал» Telegram-канали хабарига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида муштлашув содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, «Новая звезда» турар жой мажмуаси яқинида икки эркак ўртасида жанжал келиб чиққан, яна бир неча киши қичқириқларга югуриб келиб, бир-бирини дўппослаган. Жанжал тошлар ва таёқлар ёрдамида давом эттирилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, муштлашувда қўриқлаш хизмати ходимлари ҳам иштирок этган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
18:19 / 09.05.2025