Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Siemens Россиянинг Европага газ етказиб беришни қисқартиришга алоқадорлиги ҳақидаги айбловларини рад этди
Siemens Energy кузатув кенгаши раҳбари Жо Кезер Siemens томонидан Россия ускуналарини таъмирлаш кечиккани туфайли Германияга газ етказиб бериш қисқаргани ҳақидаги айбловларни асоссиз деб ҳисоблайди.
Немис энергетика компанияси Siemens Energy Россиянинг турбиналарга ўз вақтида техник хизмат кўрсатилмагани учун Германияга газ етказиб бериш тўхтатилгани ҳақидаги айбловларини рад этди. «Россияда таниқли компанияни бунга жалб қилиш жуда қулай, - деди Siemens Energy кузатув кенгаши раиси Жо Кезер 28 июнь куни Süddeutsche Zeitung газетасига берган интервьюсида. - Агар шундай бўлса ҳам, бу газ оқимининг бундай кескин камайишини ҳеч қачон оқлай олмайди».
Июнь ойи ўрталарида Россиянинг «Газпром» компанияси Германияга «Шимолий оқим-1» қувури орқали газ етказиб беришни сезиларли даражада қисқартирди ва буни Германиянинг Siemensконцерни томонидан бошқариладиган ускуналарни таъмирлашнинг кечикиши билан изоҳлади. Германия канцлери Олаф Шольц бу изоҳни танқид қилиб, баҳона деб атади.
11 июль куни қувурни ўн кунлик режали таъмирлаш ишлари бошланади. Энергия етказиб берувчилар ва Германия иқтисодиёт вазири Роберт Хабек бундан кейин «Газпром» «Шимолий оқим-1» орқали газ етказиб беришни тикламаслиги мумкинлигидан хавотирда.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025