Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:27 / 29.06.2022
6725
1 дақиқада ўқилади
Тошкент ҳалқа автомобил йўли бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади
Тошкент ҳалқа автомобил йўли Сергели-Роҳат йўналишининг Қўйлиқ деҳқон бозори қаршисидаги қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бу йўл қурилиши ишлари олиб борилаётганлиги сабабли амалга оширилади.
Қайд этилишича, бу вақт давомида автомобиллар Тошкент ҳалқа автомобил йўли ва Қўйлиқ деҳқон бозори оралиғида ташкил этилган қўшимча йўлдан фойдаланишлари мумкин.
Бундан олдин Тошкентда Буюк Турон шоҳкўчаси икки кунга вақтинча ёпилиши хабар қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш