Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТҲАЙдан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ерусти метроси қурилиш жараёнида Д-300 мм ва Д-1000 мм тармоқларни кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилади.
«Ўзсувтаъминот» хабарига кўра, шу жараёнда жорий йилнинг 29 июнь соат 22:00 дан 30 июнь соат 12:00 га қадар ичимлик сув таъминоти айрим манзилларда вақтинча тўхтатилади.
Ичимлик суви тўлиқ тўхтатиладиган жойлар:
- Сергели тумани Зиёкор маҳалласи;
- Номданак маҳалласи;
- Қорасув маҳалласи, поликлиника;
- Тараққиёт маҳалласи;
- Хонобод маҳалласи, мактаб ва 17 та кўпқаватли уй;
- Қушбеги маҳалласи;
- Хонободтепа маҳалласи, ҳокимлик 1-сектор штаби, қабристон, масжид, асфальт завод ва ишлаб чиқарувчи корхоналар;
- Қурувчилар маҳалласи, мактаб ва боғча;
- Дарё бўйи маҳалласи, мактаб, боғча, ОБД қозонхона, ўт ўчириш бўлинмаси, қабристон, кўпқаватли уйлар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар;
- Файзли маҳалласи, боғча;
- Жалойир маҳалласи;
- Қипчоқ маҳалласи ва масжид;
Сергели туманида ичимлик суви босими пасаядиган жойлар:
- Сўғдиёна маҳалласи;
- Софдил маҳалласи;
Янгиҳаёт туманида ичимлик суви босими пасаядиган жойлар:
- Қипчоқ маҳалласи;
- Йўлдош маҳалласи;
- Ал-Фарғоний маҳалласи, кўп қаватли уйлар;
- Виқор маҳалласи, 2 қаватли уйлар, мактаб ва боғча;
- Олчазор маҳалласи;
- Дўстлик маҳалласи;
- Чортоқ маҳалласи, мактаб, шприц заводи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар;
- Чароғон маҳалласи, кўпқаватли уйлар ва боғча;
- туғуруқхона;
- 37-сонли поликлиника;
- КВД, ўликхона;
- Янгиҳаёт туман ҳокимлиги, «Докахлеб»;
- Тошкент маҳалласи;
- металл заводи, 12-автобуслар саройи, КНС;
- «Грин парк», «Эврика» хусусий боғчаси.
Ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилган манзилларга махсус техника ёрдамида ичимлик суви етказиб берилади.
Мавзуга оид
16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
12:15 / 28.04.2025
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади
10:02 / 10.04.2025