Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленскийнинг маслаҳатчиси Украинани тиклашга 1 трлн доллар талаб қилинишини айтди
Таъкидланишича, уруш туфайли Украинага етказилган бевосита зарар 650 млрд долларни ташкил этади.
Фото: AP
Володимир Зеленскийнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Олег Устенконинг баҳолашича, Украина инфратузилмаси ва иқтисодиётини тиклаш учун 1 трлн долларга яқин маблағ талаб қилинади.
«Уруш туфайли Украинага тўғридан тўғри етказилган зарар 650 млрд долларни ташкил этади ва бунга билвосита зарар ҳам қўшилса, бу рақам 1 трлн долларгача етади. Бизга шунча миқдордаги маблағ керак»,— деди Устенко.
Унинг қайд этишича, бу Украинанинг беш йиллик ЯИМга тенг.
Май ойи бошларида Володимир Зеленский Украинани тиклаш учун 600 млрд доллар керак бўлишини айтганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025