Ўзбекистон | 12:21 / 30.06.2022
7894
1 дақиқада ўқилади

Бизнес-омбудсман томонидан давлат органларининг қарийб 700 нафар ходимига маъмурий баённома расмийлаштирилди

Бизнес-омбудсман томонидан 2022 йилда давлат органларининг қарийб 700 нафар ходимига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди. Бу ҳақда бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов маълум қилди.

“Расмий хабарлар” телеграм-каналининг хабар беришича, жорий йилнинг 29 июнь куни “Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга комплекс ёндашув: бизнеснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва давлат назоратини ислоҳ қилиш” мавзусида форум бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов форум доирасида 2022 йилда давлат органларининг қарийб 700 нафар ходимига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилгани тўғрисида маълумот берган.

Дилмурод Қосимовнинг сўзларига кўра, 2021 йилда бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган давлат органларининг мансабдорларига нисбатан 2 000 мингга яқин таъсир чоралар қўлланилган.

Бир йил аввал 1 600 нафар давлат идораларининг ходимларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилган.

Мавзуга оид