Самарқандда 29 ёшли аёлнинг сирка ичиб жонига қасд қилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Аввалроқ, Самарқанд шаҳрининг Боғбонлар маҳалласида яшовчи келин сирка ичиб ўз жонига қасд қилгани ва ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётгани ҳақида хабарлар берилганди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, 29 ёшли аёлнинг сирка ичиб ўз жонига қасд қилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
«Самарқандда 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиб, вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди», дейилади, хабарда.
Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан аниқланишича, 2022 йил 24 июн куни Самарқанд шаҳри Боғбонлар маҳалласи Янгиравот кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган Н.М. сиркадан (уксус кислотаси) ўткир заҳарланиш ташхиси билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган.
2022 йил 27 июн куни Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган.
Қайд этилишича, марҳума Н.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024